Тошкент шаҳар ИИББ болалар учун байрам ташкил қилди

Дата: 17:03, 24-03-2018.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларининг фарзандлари учун байрам уюштирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбир пойтахтдаги Ғафур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғида ташкил этилиб, бу ерга хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларининг фарзандлари таклиф қилинди. Болалар байрам тадбирига патруль машиналари ҳамроҳлигида махсус ажратилган автобусларда келдилар.

Таъкидланишича, 5 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар боғдаги ўзлари ёқтирган барча аттракционларда мароқ билан вақт ўтказдилар. Боғ маъмурияти шу куни улар учун бепул хизмат кўрсатди. Тадбир сўнгида болаларга Тошкент шаҳар ИИББ Касаба уюшмаси томонидан тайёрланган совғалар топширилди.

Сурат манбаи: http://www.publika.uz/uzbekistan/society/32274

Янгилик билан ўртоқлашиш: