Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари "шон-шараф тасмаси"ни тарқатмоқда

Дата: 15:55, 01-05-2019.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари "шон-шараф тасмаси"ни тарқатмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ.

"Иккинчи жаҳон уруши пайтида қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатган юртдошларимизга ҳурмат бажо келтирувчи "шон-шуҳрат тасмалари"ни тарқатиш кампаниясига Тошкент шаҳридаги ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳам қўшилди", - дея хабар беради ИИББ матбуот хизмати хабари.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, 25 апрель куни Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган юртдошларимизга ҳурмат бажо келтирувчи "шон-шуҳрат тасмалари"ни тарқатиш бошланган.

Биринчи тасмаларни тарқатиш Ёшлар Иттифоқининг Марказий Кенгаши биноси ёнида бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раҳбарияти, таниқли фан, таълим ва маданият намояндалари, шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.



Сурат манбаи: iibb.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: