Тошкент шаҳар ИИББ ЙТҲ нинг камайганини қайд этди

Дата: 17:29, 24-05-2019.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) томонидан йўл-транспорт ҳодисалари сони камайганлиги қайд этилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йилнинг 1 январидан 22 майига қадар пиёдалар қатнови билан боғлиқ ЙТҲ сони 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 32,5% га камайди (2019 йилнинг 1 январидан 22 майига қадар – 240 та; 2018 йилнинг 1 январидан 22 майига қадар – 356 та). Умуман олганда, 2019 йилда содир бўлган ЙТҲ 124 ҳолатларида камроқ бўлди: 1 январдан 22 майгача – 353; 2018 йил 1 январдан 22 майгача – 477, яъни 25,9% га камайган”, - дейилади ИИББ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, 11 апрелдан 22 майгача Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан 203 та йўл белгилари ўрнатилган, 276 та ўзгартириш, 304 та қайта тикланган, 75 та демонтировка қилинган, 124870,95 кв. м. йўл промаркировка қилинган, шунингдек, 617 та пиёдалар йўлаги белгилари янгиланган.

Бундан ташқари, бир сутка ичида, 22 майда ЙПХ инспекторлари 3003 йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқладилар, улардан 469 – қўпол, хусусан, светофорнинг тақиқловчи белгисида ўтиш – 33 та, маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш – 2 та, машиналарни мумкин бўлмаган жойга қўйиш – 209 та, пиёдалар ўтиш жойидан пиёдаларга йўл бермаслик бўйича 209 ҳолатлар аниқланган.

Қайд этилдики, 245 нафар пиёда мумкин бўлмаган жойдан ўтганлиги учун маъмурий жавобганликка тортилган.

 

Сурат манбаи: iibb.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: