Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳайвонот боғини ривожлантириш учун БААдан мутахассисларини жалб қилишни режалаштирмоқда

Дата: 15:02, 10-05-2019.

Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳайвонот боғини ривожлантириш учун Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) мутахассисларини жалб қилишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Тошкент шаҳар ҳокимлигида "Ал-Айн" ҳайвонот боғи (БАА) раҳбарияти ва «Falcon Hunting Solutions» компанияси (Ўзбекистон) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган 2016-2020 йилларда Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепсиясини амалга оширишда мавжуд тажрибани ҳисобга олган ҳолда БАА ҳайвонот боғи мутахассисларининг иштирок этиши масаласи кўриб чиқилди", дейилади пойтахт маъмурияти матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, келгусида Тошкент ҳайвонот боғи нафақат ҳайвонларни намойиш этиш жойи, балки дам олиш маркази, илмий ишланмалар коллекцияларининг сезиларли ўсиши, жумладан, флора ва фаунанинг ноёб ва экзотик ўзига хос турлари кўрсатиладиган маскан ҳам бўлади.

"Томонларнинг имкониятлари ҳисобга олинган ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни самарали амалга оширишга хизмат қиладиган меморандум имзоланиши режалаштирилган", дейилади хабарда.

Шунингдек, компания биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш, ёввойи ҳайвонларнинг ноёб турларини сақлаш ва кўпайтириш, шунингдек, Ўзбекистонда экологик ва овчилик туризмини ривожлантиришга кўмаклашаётгани қайд этилди.

Сурат манбаи: tashkentnews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: