Тошкент шаҳар ҳокимияти пойтахт аҳолисига Янги йилни уйда кутиб олишни тавсия қилди

Дата: 14:58, 21-12-2015.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар ҳокимияти пойтахт аҳолисига Янги йилни уйда кутиб олишни тавсия қилди, деб ёзади UZ24 нашри.

“Тошкент шаҳар ҳокимияти пойтахт аҳолисига Янги йилни уйда кутиб олишни тавсия қилади, аммо ресторанлардаги байрамлар ҳам таъқиқланган эмас”, - дейилади мақолада.

UZ24га ҳокимият ахборот хизматидан маълум қилишларича, 31 декабрда турли муассасаларда Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари учун байрам тадбирлари ўтказиш режалаштирилган.

Шаҳар маъмурияти олдин маҳаллий ОАВ 31 декабрда ресторан ва кафеларнинг ёпилиши ҳақидаги ёзма кўрсатма ёки тавсиялар ҳақидаги хабарларни раъд этди.

“Аммо янги йил байрами мамлакатимизда оила даврасида кутиб олинади ва албатта бу жуда яхши анъана. Бу барча пойтахт аҳолиси байрамни яхши кайфиятда кутиб олиши учун оғзаки тавсиямиздир”, - деб хабар қилишди UZ24га шаҳар ҳокимиятида.

Эслатиб ўтамизки, 18 декабрда биз Самарқанд шаҳар ҳокимияти шаҳар аҳолисини Янги йилни оила даврасида кутиб олишни тавсия қилгани ҳақида маълум қилган эдик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: