Тошкент шаҳар ҳокимлиги 350 MAN автобусларини сотиб олади

Дата: 13:05, 18-10-2017.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ - 2017-2019 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги (маъмурияти) сиқилган газда ишлайдиган 350 катта сиғимли MAN автобусларини сотиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу автобусларни ишлаб чиқариш 2017 йилнинг январида Самарқанд яқинидаги JV MAN Auto Uzbekistan қўшма корхонасида бошланган. Айни пайтда, 2015 сентябрда шу автобуснинг биринчи прототипи синов режимида йўловчиларга хизмат кўрсата бошлаган эди.

“Бугунги кунда у 130 минг кмдан зиёд йўл босди ва бир ярим йил давомида унинг асосий қисмлари ва транспорт агрегатлари бузилмасдан ишламоқда. Автобус салони йўловчиларга қулайлиги ва хавфсизлиги нуқтаи назаридан барча замонавий талаб ва стандартларга жавоб беради. Шундай қилиб, синов намунаси Ўзбекистон шароитида самаралилигини исботлади”, - деб таъкидланади шаҳар ҳокимияти хабарида.

2014-йилда MAN Truck and Bus AG компанияси (Германия) билан биргаликда MAN A22 CNG паст полли шаҳар автобуслари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш жараёнида унинг кузови СПГ-1 типидаги баллонлардан 70% гача енгил бўлган СПГ-3 типидаги алюминий газ баллонларини ўрнатишни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилган эди.

Бу автобус массасини пасайиши, йўловчи ҳажмининг ошиши ва ёқилғи сарфининг камайишига олиб келди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: