Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мустақиллик майдонидаги фавворани бузилиши ҳақидаги маълумотни рад этди

Дата: 10:28, 12-06-2019.

Тошкент. 12 июнь. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар ҳокимлиги (маъмурияти) Мустақиллик майдонидаги фавворанинг бузилиши ҳақидаги маълумотни рад этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ижтимоий тармоқларда Мустақиллик майдонидаги машҳур фонтан олиб ташлангани ҳақида кутилмаган маълумот пайдо бўлди. Биз рад этишга шошиламиз – бу шундай эмас. Ҳозир капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бошқа ҳеч гап йўқ", – дейилади пойтахт маъмуриятининг матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, фаввора қурилганидан буён таъмирланмаган (50 йилдан ортиқ вақт).

"Бугунги кунда у ерда ёриқлар пайдо бўлган, бу унинг метрополитен линиясига сув тушишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, фаввора зарур бўлгандан кўра 8 марта кўпроқ электр сарфлайди. Биз уни электр энергиясини тежаброқ сарфлайдиган қиламиз", - дейилади хабарда.

Янгиланган фаввора 2019 йил охирига қадар ишга туширилади.


Сурат манбаи: mytashkent.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: