Тошкент шаҳар синов ва сертификатлаш маркази халқаро аккредитациядан ўтди

Дата: 15:54, 28-10-2016.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар синов ва сертификатлаш маркази кимё-биология лабораторияси сифатида халқаро аккредитациядан ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Эндиликда у маҳсулот сифатини аниқлаш бўйича жаҳон стандартарига мувофиқ хулосалар бериши мумкин. Лаборатория европа ва америка талаблари бўйича замонавий ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган. Лабораториянинг юқори малакали мутахассислари хорижнинг етакчи лабораторияларида малака оширганлар”, - деб таъкидлашди “Ўзстандарт” агентлигида.

Фаолиятни янада ривожлантириш учун швейцариянинг SGS компанияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ушбу компания – мувофиқлик хужжатлари бўйича йирик ширкатлардан бири. 140 мамлакатда унинг 1,8 мингдан ортиқ бўлимлари фаолият юритмоқда.

Кимё-биология лабораториясида ўтказилган синов ва у берган сертификатлар “Ўзстандарт” агентлиги ва SGS компанияси логотипларига эга. Бу эса ўзбек тадбиркорларининг маҳсулотлари жаҳон бозорига чиқишида ижобий рол ўйнамоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: