Тошкент шаҳрида айланма метро линиясини қурилаётганлиги сабабли учта туманда сув ўчириб қўйилади

Дата: 15:40, 10-04-2019.

Тошкент. 10 апрель. ЎзТАГ – Тошкент шаҳрида айланма метро линиясини қурилаётганлиги сабабли учта туманда сув ўчириб қўйилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Роҳат айланмасидан Қўйлиққача электрлаштирилган юқори тезликдаги икки йўналишли темирйўлнинг қурилиши билан боғлиқ ҳолда, 10.04.2019 20.00дан 11.04.2019 20.00га қадар сувни ўчириш бўйича ишлар олиб борилади”, - дейилади “Сувсоз” матбуот хизмати хабарида.

Қайд этиб ўтилдики, сув Яшнобод, Миробод ва Бектемир туманларида ўчирилади.

Сурат манбаи: tobolinfo.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: