Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Microsoft корпорациясининг ўқув синфи очилди

Дата: 21:21, 28-04-2017.

Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – Дастурий таъминот ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири Microsoft корпорацияси 2017 йилнинг 26 апрел куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида (IUT) ўқув синфини очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Синф Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев ҳамда МДҲ Microsoft таълим тармоғи билан ишлаш раҳбари Нурлан Жонибеклар очиб берилди.

IT-синфи замонавий моноблок компьютерлари билан жиҳозланган. Уларнинг барчаси Microsoft корпорацияси томонидан беғараз тақдим этилган лицензион дастурий таъминотлар ва ечимлар, шунингдек, машғулотлар ўтказиш учун ўрнатилган қўшимча ускуналар билан таъминланган.

Мазкур синфнинг очилиши билан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари Microsoftнинг дастурий маҳсулотлари тўғрисидаги ўз билимларини мустаҳкамлашади. Бунда IT-синфдан давлат органлари, хусусий компаниялар, кенг аҳоли вакиллари иштирокида турли хилдаги маҳорат мактабларини, тренингларни ва семинарларни ўтказишда фойдаланилади.

Тадбир доирасида Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртлари вакилларининг иштирокида Microsoft Education Day семинари ҳам бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: