Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ улгуржи бозори яқинидаги ёнғин оқибатида уч киши жабрланди

Дата: 17:03, 17-06-2019.

Тошкент. 17 июнь. ЎзТАГ – Уч киши Тошкентдаги Қўйлиқ улгуржи бозори яқинидаги ёнғин оқибатида жабрланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ИИВ маълумотларига кўра, 16 июнь куни соат 13.53 да пойтахтимизнинг Бектемир туманида Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб жойлашган "Давру-Даврон Авто" МЧЖда ёнғин содир бўлган.

"Қабул қилинган чора-тадбирлар давомида ёнғин 14.35 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида 70 кв. м. контейнер-совутгич ва ускуналар майдони зарар кўрди. Оловни ўчиришда МЧЖ ходимлари 58 ёшли Б. А, унинг 55 ёшли хотини С. Р. ва 24 ёшли ўғли О. Ю куйиб жароҳатланди. Натижада С. Р. касалхонага ётқизилди, Б. А ва О. Ю.га тиббий ёрдам кўрсатилди. Ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар белгиланмоқда. Тергов ишлари олиб борилмоқда", – дейилади Ички ишлар вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва оммавий ахборот воситалари бошқармаси хабарида.

Сурат манбаи: ok.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: