Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди

Дата: 18:17, 17-08-2016.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Бош прокуратураси сайтига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Прокуратура тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Бош прокурорининг 2016 йил 12 августдаги қарори билан адлия катта маслаҳатчиси Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Тошкент шаҳрига беш йил муддатга янги прокурор этиб тайинланди”, - дейилади хабарда.

Бунга қадар Б.Қудратхўжаев Сурхондарё вилоят прокурори бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон пойтахтининг бундан олдинги прокурори Мирзоҳид Обидов бўлиб, у март ойида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: