Тошкент шахмат турнирида таниқли шахматчилар иштирок этади

Дата: 17:52, 05-10-2016.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – 16-22 октябрда Тошкентда Амир Темурнинг 680 йиллигига бағишланган Халқаро шахмат турнири бўлиб ўтиб, унда таниқли шахматчилар иштирок этадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Мусобақа иштирокчилари орасида блиц бўйича 2013 йилги жаҳон чемпиони Шахрияр Мамедяров (Озарбайжон, 2764), 2009 йилги Жаҳон Кубоги ғолиби Борис Гельфанд (Исроил, 2743), 2002-2003 йилги ФИДЕ жаҳон чемпиони Руслан Пономарев (Украина, 2709) ва шахмат бўйича 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон, 2696) бор”, - деб таъкидланади мамлакат Шахмат федерацияси хабарида.

Ташкилотчиларнинг аниқлаштиришича, турнир пойтахтдаги “Миран” меҳмонхонасида бўлиб ўтади, кириш таклифномалар бўйича. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: