Тошкент ССП ва Ҳитой Халқаро савдога кўмаклашув қўмитаси Ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолашди

Дата: 10:39, 13-03-2014.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон ва Хитой ишбилармон доираларининг бизнес-форум ва кооперацион биржаси бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тадбир доирасида Тошкент Савдо саноат палатаси (ССП) ва Ҳитой Халқаро савдога кўмаклашув қўмитаси Ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолашди. Хужжат иккитомонлама ҳамкорликни бизнес-форумлар ва тадбиркорлар делегациялари ташрифлари сонини кўпайтириш ҳисобига кенгайтиришга йўналтирилган. Шунингдек, аграр, электротехника ва нефт-газ соҳаларида бир неча лойиҳаларни амалга ошириш ҳам кўзда тутилмоқда”, деб таъкидлади Савдо саноат палатасидаги манба.
Умуман, 2017 йилга бориб, Ўзбекистон ва Хитой ўзаро товар айирбошлаш ҳажмии $25 млрдгача етказишни режалаштиришмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: