Тошкент Суратлар уйида “Евроосиё халқлари маданиятида оила. ХХ аср” кўргазмаси очилди

Дата: 17:19, 27-10-2017.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Тошкент Суратлар уйида “Евроосиё халқлари маданиятида оила. ХХ аср” кўргазмаси очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У Россия этнографик музейи томонидан Тошкентдаги Россия Фан ва Маданият маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Тошкентдаги РФММ раҳбари Виктор Шулика кўргазмада тақдим этилган суратлар Россия ва Ўзбекистон тарихи, умумий қадриятлари яқиндан боғлиқлигининг исботи эканлигига эътибор қаратди. Бу қадриятлардан асосийси оила, икки мамлакатнинг анъаналарини сақлаб қолиш истагидир.

Бу чуқур ҳурматга асосланган дўстона муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун мустаҳкам асос ҳисобланади. Буни Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведевнинг яқин кунларда Ўзбекистонга ташрифи аҳм яққол тасдқлайди.

Ўзбекистонликлар кўргазмада ХХ аср бошидаги славян ва фин-угор халқлари, Волгабўйи, Сибир, Кавказ ва Марказий Осиё халқлари анъанавий кундалик ва байрам ҳаёти билан суратлар орқали танишишлари мумкин.

Кўргазма икки қисмдан иборат: факсимил расмлар ва ТАССнинг таниқли суратчиларининг ишлари тақдим этилган фильм.

Кўргазманинг иши 2 ноябрга қадар давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: