Тошкент таксилари 1 км йўлга 500дан 1000 сўмгача оладилар

Дата: 17:00, 19-06-2014.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ - Тошкент таксилари 1 км йўлга 500дан 1000 сўмгача оладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга доир сўров NORMA компаниялар гуруҳи томонидан ўтказилиб, қуйидаги манзилга жойлаштирилган.
“Тариф ва ҳар бир кейинги километр учун олинадиган ҳақ тўғрисида гапирадиган бўлсак, бу ерда ҳам қандайдир ўртача ҳақ миқдори мавжуд эмас. Энг арзон тариф “Toshshshartranshizmat” томонидан таклиф этилмоқда – километрига 500 сўм, лекин бу ерда машинани етказиб беришнинг баҳоси энг қиммат. “Pioneer”, “Аристократ” ва “Ваше такси” такси хизматларида бир километр йўлнинг баҳоси 600 сўм. Кўпчилик таксопарклар эса 700 сўмда тўхтаганлар. Хусусан, “Bonus”, “Grand”, “Экспресс такси”, “Favorit” ва “Samir” такси хизматлари. “Перекресток” такси хизматида “минимал” тўловдан кейинги ҳар бир километр учун йўловчи 800 сўмдан тўлаши лозим бўлади. Аммо энг баланд нарх “City taxi”да белгиланган бўлиб, у километрига минг сўмни ташкил қилади, дейилади мақолада.

Янгилик билан ўртоқлашиш: