Тошкент телеминорасига паспортсиз ташриф буюришга рухсат берилди

Дата: 13:37, 06-11-2019.

Тошкент. 6 ноябрь. ЎзТАГ – Тошкент телеминораси паспортсиз ташриф буюришга рухсат берилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Тошкент телеминораси – машҳур сайёҳлик объекти. Шу билан бирга, бу жой регламентга асосланган кириш қоидалари ўрнатилган стратегик объект. Жиддий қоидалар баъзан шаҳар меҳмонларига, масалан, паспорт олмаган сайёҳларга ноқулайлик туғдиради. Сайёҳлар истакларини қондириш ва телеминорани замонавий хавфсизлик чора-тадбирлари билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда шахсни тасдиқловчи ҳужжатни мажбурий тақдим этишни бекор қилиш тўғрисида қарор тайёрланмоқда", - дейилади пойтахт маъмурияти матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, янги кириш тартиби пойтахт телеминорасига маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини оширади.

Сурат манбаи: toshkent.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: