Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиалида бир ўринга деярли 25 абитуриент даъвогарлик қилмоқда

Дата: 17:51, 21-07-2016.

Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиалида бир талабалик ўрнига 24,83 абитуриентлар даъвогарлик қилмоқда, бу мамлакатдаги энг юқори кўрсаткичдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Давлат тест марказининг (ДТМ) маълумотларига асосланган ҳолда.

Ушбу ОТМда Ўзбекистондаги энг катта конкурс қайд этилди.

ДТМ маълумотларига кўра, Термиз давлат университетида битта ўринга 20,45 абитуриент даъво қилмоқда (2-ўрин). Навоий давлат педагогика институтида бир жойга  19,15 даъвогар (3-ўрин) қайд қилинди. Мамлакатнинг конкурс энг катта бўлган ОТМ бешлигига Қарши давлат университети (18,88) ва Андижон давлат университетлари (бир жойга 18,28 ариза) ҳам кирди.

Ўз навбатида, энг паст конкурс Миллий рақс ва хореография олий мактабида (3,49), Тасвирий санъат ва дизайн институти (3,92) ва Ўзбекистон давлат консерваториясида (4,35) қайд этилди.

Ўзбекитон ОТМга жами 663298 абитуриентлар хужжат топширган. Давлат қабул квотаси эса 57647га тенг (бакалавриат). Шу сабабли ҳам мамлакатда бир талаба ўрнига 11,51 давогар тўғри келмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: