Тошкент, Тошкент ва Самарқанд вилояти корхоналари томонидан республика озиқ-овқат маҳсулотларининг ярмидан кўпи чиқарилди
Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Тошкент, Тошкент ва Самарқанд вилояти корхоналари томонидан республика озиқ-овқат маҳсулотларининг ярмидан кўпи – 58,4% ишлаб чиқарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ҳудудлар кесимида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг асосий қисми Тошкент шаҳри (тармоқнинг умумий ҳажмидаги улуши 24,3%), Тошкент (20,8%) ва Самарқанд (13,3%) вилоятлари хиссасига тўғри келади”, - дейилади Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
2015 йилнинг январ-сентябрида озиқ-овқат саноатида ишлаб чиқариш ҳажмлари 10114,5 млрд сўмни, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 116,7%ни ташкил этди. Тармоқнинг республика саноат ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улуши ўтган йилгани 15,1% қарши ўлароқ 16,3%га етди.
“Ҳисобот даврида, ўтган йилга нисбатан шакар саноати корхоналари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 мартага, балиқчилик саноатида 14,0%га, гўшт-сут саноатида 12,5%га, мева-сабзавот саноатида 4,2%га, ликер ва ароқ маҳсулотлари саноатида 4,0%га, виносозлик саноатида 3,3%га, ёғ-мой саноатида 1,2%га ошди”, - деб таъкидланади хабарда.
$1=2677,75 сўм