Тошкент транспортидаги йўловчилар оқимлари ялпи тадқиқдан ўтказилади

Дата: 21:17, 15-04-2014.

Тошкент. 15 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон пойтахтида барча турдаги транспорт воситаларидаги йўловчилар оқимлари ялпи тадқиқдан ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тадқиқ икки босқичда амалга оширилади. 23 - 27 апрель кунлари бўлиб ўтадиган биринчи босқич доирасида мутахассислар метро, автобуслар, трамвайлар, маршрут таксиларидаги йўловчи оқимлари ҳақида бирламчи маълумотлар йиғадилар, иккинчи босқичда эса ушбу маълумотлар Тошкентдаги Турин политехника университети илмий ходимлари томонидан ўрганилади”, дея таъкидлашди “Тошшахартрансхизмат” Ассоциациясида.
Транспорт воситаларидаги йўловчилар оқимларининг ялпи тадқиқи ҳар бир маршрут кесимида зарур бўлган транспорт таркибини аниқлаш, пассажир транспорти ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадларида маршрут тармоғини мувофиқлаштиришга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: