Тошкент туманларидан бирида ўғирлик қилишга гумон қилинаётган шахс қўлга олинди
Тошкент. 7 декабр. ЎзТАГ – Тошкент туманларидан бирида ўғирлик қилишга гумон қилинаётган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2017 йилнинг 5 декабр куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, Сергели туманида жойлашган “Сергели” ЙПХ масканида ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, “Дамас” русумли автомашинаси текшириш учун тўхтатилди. Мазкур автомашинанинг хайдовчиси ва йўловчилари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот маркази базаси орқали текширилган вақтда, йўловчиси, 1983 йилда туғилган Нурматов Ойбек Хасановичга нисбатан Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланди”, - дейилади Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабарида.
У қўлга олинди. Таъкидланишича, О.Х.Нурматов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) жиноятини содир этганлиги учун қидирувда бўлган.


