Тошкент туманларидан бирида ўғирликда гумондор қўлга олинди

Дата: 16:31, 29-12-2017.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Тошкентнинг Учтепа туманида ўғирликда гумондор қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2017 йилнинг 24 декабрь куни тахминан соат 10:00ларда номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Учтепа тумани ҳудудида фуқаро Юлдашева Нодира Рахматовнага тегишли бўлган “Нексия-3” русумли автомашинаси қаровсиз қолдирилганлиги ва эшиклари қулфланмаган ҳолатда эканлигидан фойдаланиб, унинг салонидан бахоси 400.000 сўм бўлган аёллар сумкаси, “Samsung” русумли уяли телефони ҳамда 500.000 сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаган”, - дейилади Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан, Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.

“Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни Шоумаров Дониёр Маъмуржонович содир этганлиги аниқланган”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Сурат манбаи: https://gizmodo.com/375856/intel-working-on-anti-theft-tech-for-laptops

Янгилик билан ўртоқлашиш: