Тошкент туманларидан бирида қотиллик содир бўлди
Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Тошкент туманларидан бирида қотиллик содир бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“4 февраль куни соат 03:00ларда Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани 24-даҳа 48-уй 11-хонада яшовчи, руҳий касал, 1989 йилда туғилган Ольга Бороненко уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшаган, Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институти 1-курс талабаси, 1997 йилда туғилган. М. Мамажоновнинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Натижада М.Мамажонов воқеа жойида вафот этган, фуқаро О.Бороненко қўлга олингани ҳам хабарда айтиб ўтилган.
Сурат манбаи: https://malawi24.com/2015/10/26/malawian-man-beheaded-in-karonga/