Тошкент туманларидан бирида ҳунармандлар шаҳарчаси қурилади
Тошкент. 5 июль. ЎзТАГ – Тошкент туманларидан бирида ҳунармандлар шаҳарчаси қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Тез орада Тошкент шаҳар ҳокими (маъмурият бошлиғи) ташаббуси билан усталар учун махсус шаҳар ча қурилади. (...) Учтепа туманидаги маҳаллалардан бирида ҳунарманд шаҳарчаси қурилади. Бу ерда нафақат халқ ҳунармандчилигини ҳар томонлама ривожлантириш, балки устоз-шогирд мактабини давом эттириш ва усталарнинг асарларини кенг жамоатчиликка намойиш этиш учун ҳам ажойиб имконият яратилади", - дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати видеорепортажида.
Қайд этилганидек, бугунги кунда шаҳардчада 4 мингдан ортиқ уста меҳнат қилмоқда, уларнинг 70% дан ортиғи ўз уйларида ҳунармандчилик билан шуғулланади.
Сурат манбаи: tashkent.uz