Тошкент туманларининг ҳокимлари оммавий равишда алмаштирилди

Дата: 18:36, 19-04-2017.

Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – Тошкент туманларининг ҳокимлари оммавий равишда алмаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент ҳокимияти маълумотларига кўра, 11 тумандан тўрттасининг – Миробод, Яшнабод, Учтепа ва Сергелида туман маъмуриятларининг раҳбарлари алмаштирилди.

Хусусан, бунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаган Бахтиёр Раҳмонов Сергелида туманига ҳоким бўлди. Миробод туманига “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибига кирувчи Тошкент механика заводининг собиқ бошқарув раиси ва бош директори бўлиб ишлаган Шуҳрат Пўлатов раҳбар этиб тайинланди. Яшнобод туманига бугунга қадар Ўзбекистон иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Дилмурод Турдиев  ҳоким этиб тайинланди. Учтепа туманига эса Мирзо Улуғбек тумани ҳокими бўлиб ишлаган Шавкатбек Эргашев ҳоким этиб тайинланди. 

Бундан олдинроқ республика пойтахтининг Юнусобод ва Чилонзор туманлари ҳокимлари ўзгартирилгани ҳақида хабар берган эдик.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: