Тошкент туристик ярмаркасининг бошланиш санаси ўзгарди

Дата: 17:07, 07-07-2014.

Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – “Ипак йўлида туризм” Тошкент Халқаро Туристик ярмаркасининг (ТХТЯ) ташкилий қўмитаси тадбирни ўтказиш 2014 йилнинг 6-8 октябр кунларига кўчиришга қарор қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбектуризм” миллий компанияси маълумотларига кўра, туристик ярмаркани ўтказиш санасининг сурилиши жорий йилнинг 2-3 октябр кунлари Самарқанд шаҳрида ЮНВТО – Бутунжаҳон туристик ташкилоти Ижроя кенгашининг 99-сессиясининг ўтказилиши билан боғлиқ.
Кўргазма “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма компаниясининг 1- ва 2 павильонларида бўлиб ўтади. Айни пайтда олдиндан рўйхатдан ўтганлар қайтадан рўйхатдан ўтишлари шарт эмас.
Эслатиб ўтамизки, режаларга мувофиқ “ТХТЯ-2014” 2014 йилнинг 7-9 октябр кунлари бўлиб ўтиши керак эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: