Тошкент учрашувлар учун дунёдаги энг арзон шаҳарлардан бири бўлиб чиқди

Дата: 17:30, 01-03-2018.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Тошкент учрашувлар учун дунёдаги энг арзон шаҳарлардан бири деб тан олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида ECA International консалтинг агентлиги томонидан тузилиб, дунёнинг турли шаҳарларида романтик учрашувлар қиймати бўйича рейтинг натижаларидан маълум бўлди. Агентлик маълумотига кўра, Тошкентда ресторан ва барга ташрифни ўз ичига олувчи романтик учрашув атига $50 тушади.

Женевада (Швейцария) бунинг учун $295 (275 франк атрофида) сарфлаш керак. Энг қиммат шаҳарлар бешлигига Осло ($262), Нью-Йорк ($225), Сидней ($217) ва Лондон ($205) ҳам кирди. Бу масалада энг арзон шаҳар Ўзбекистон пойтахти Тошкент ($50) бўлиб чиқди. Шунингдек, Қоҳира ($75) ва Жанубий Африкадаги Кейптаунда ($69) ҳам учрашув унча қимматга тушмайди.

Сурат манбаи: https://www.groupon.be/deals/nice-people-sprl

Янгилик билан ўртоқлашиш: