“Тошкент қувур заводи” ишлаб чиқаришни кенгайтиришга $50 млн тикади

Дата: 16:09, 05-04-2014.

Тошкент. 5 апрель. ЎзТАГ - “Тошкент қувур заводи” ҚК 2014 йилнинг биринчи чораги якунига қадар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга $50 млн тикади, дея хабар беради РИА Новости.
Агентлик маълумотларига кўра, апрелда ҚК қуввати йилига 30 минг тонна бўлган 89-219 миллиметрли тўғри чокли қувурлар ва 270-700 миллиметрли умумий профилли қувурлар, шунингдек, 8 минг тонна полиолефин қопламали қувурлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
Июнда нефтегаз соҳасида қўлланадиган 1220-1620 миллиметрли API-Sp.5L стандартидаги қувурлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Модернизация ишлари корхона таъсисчилари маблағлари ҳисобига молиялаштирилмоқда. 2016 йилга келиб эса бу ерда навли пўлат металлопрокат (6,5-12 мм диаметрли катанка; 12-45 мм сим) ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Лойиҳа қувватига завод 2016 йилда чиқади. Лойиҳанинг умумий қиймати эса - $39,7 млн.
“Тошкент қувур заводи” ҚК 1999 йилда ишга туширилган ва ҳозирда мамлакатдаги қувур ишлаб чиқарувчи энг йирик корхона ҳисобланади. Корхона таъсисчилари Россиянинг “Альметьев қувур завод”и, американинг Capital Industrial Supply ва “Узмонтажспецстрой” бўлинмасидир. Корхона ингичкадеворли пўлат қуқурлар (26 минг тонна), магистрал нефт-газпроводовлари учун диаметри 159-377 миллиметрли (6 минг тонна) пўлат қувурлар, профили лист ва қопламали пўлатдан тўлқинли шифер ишлаб чиқаради.
“Тошкент қувур заводи” ҚК жорий йил февралида корхонанинг ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: