Тошкент қуйма-механик заводи юк вагонларни ишлаб чиқаришни уч маротабага кўпайтиришни режалаштирмоқда

Дата: 14:46, 03-04-2015.

Тошкент. 3 апрел. ЎзТАГ – 2019 йилга бориб Тошкент қуйма-механик заводи юк вагонларни ишлаб чиқаришни уч маротабага кўпайтиришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтган йил якунлари бўйича заводда 400 атрофида юк вагонлар ишлаб чиқарилди. Яқин йиллар орасида ишлаб чиқарилаётган вагонларнинг асосий қисмини (80%) 20 ва 40 футли вагонлар ташкил қилади. 2020 йилга бориб корхона эксперт улушини барча ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг 25% етказишни режалаштирмоқда”, – деб таъкидлади агентликнинг заводдаги манбаси.

Корхонанинг таъмирлаш қуввати ҳам кенгайтирилади. Ўтган йилда бу ерда 250 вагон таъмирланди, 2019 йилга бориб ушбу рақам 1,5 мингтагача ошади. Айни пайтда барча турдаги вагонларнинг энг кам хизмат муддати 5 йилни ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: