Тошкент ва Анқара қардошлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги меморандумни имзолади

Дата: 17:15, 17-09-2019.

Тошкент. 17 сентябрь. ЎзТАГ – Тошкент (Ўзбекистон) ва Анқара (Туркия) томонидан қардошлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги меморандум имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотларига кўра, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Анқара шаҳар ҳокими Мансур Яваш бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда томонлар икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

"16 сентябрь куни Тошкент ва Анқара ўзаро англашув, ҳамкорлик ва қардошлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида меморандумни имзоладилар", - дейилади хабарда.

Ҳужжат иқтисодиёт, саноат, шаҳарсозлик, санъат, маданият ва туризм соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қилади.

Сурат манбаи: tashkent.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: