Тошкент ва Қарши орасида ўтган шанбадан бошлаб юқори тезликдаги Afrosiyob поезди қатнай бошлади

Дата: 22:49, 07-09-2015.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – Тошкент ва Қарши орасида ўтган шанбадан бошлаб юқори тезликдаги Afrosiyob поезди қатнай бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, 760/759 сони Тошкент-Самарқанд поезди маршрути Қарши станциясигача узайтирилди.

У Тошкент вокзалидан эрталаб соат 7.00да йўлга тушиб, Қаршига 10.15да етиб боради. “Қаршига қадар ВИП класс чиптаси нархи 135 минг сўм, бизнес класс 95 минг сўм ва эконом класс 70 минг сўм”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: