Тошкент ва Бишкек иккитомонлама шартнома-ҳуқуқий базани инвентаризация қилишни бошламоқда
Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – Тошкент ва Бишкек иккитомонлама шартнома-ҳуқуқий базани инвентаризация қилишни бошламоқда, деб хабар беради пайшанба куни ҚР ТИВ.
“2017 йилнинг 5-6 июлида Бишкек шаҳрида Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси ТИВ ўртасида иккитомонлама шартнома-ҳуқуқий базани инвентаризация қилиш бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди”, - дейилади ҚР ТИВ хабарида.
Тарафлар маслаҳатлашувлар доирасида Қирғизистон ва Ўзбекистон томонидан имзоланган иккитарафлама халқаро шартномалар ва бошқа халқаро хужжатлар рўйхатларини тузиш бўйича ишларни ўтказдилар. Шунингдек, учрашувда янги халқаро-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳаларини амалга ошириш ва улар устида ишлаш бўйича маълумотлар билан алмашилди.