Тошкент ва Бишкек сув муаммоси бўйича ҳар икки томонни қониқтирувчи ечим топдилар

Дата: 15:01, 07-09-2017.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – Тошкент ва Бишкек сув муаммоси бўйича ҳар икки томонни қониқтирувчи ечим топдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Президентлар Марказий Осиё фаровонлигининг асосий омилларидан бири минтақанинг барча давлатлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда сув-энергетика ресурсларидан комплекс фойдаланиш эканлигини таъкидладилар. Очиқ мулоқот, ўзаро англашувни мустаҳкамлаш ва конструктив ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро оқилона муросалар асосида бир-бирлари учун мақбул ечимларни топиш муҳимлиги қайд этилди”, - дейилади Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоевларнинг қўшма баёнотида.

Хусусан, “давлат раҳбарлари 2017-йилда Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига электр энергияси экспорти қайта тикланишини мамнуният билан эътироф этдилар ҳамда икки мамлакат бундай ҳамкорликни ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли асосда ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини таъкидладилар”.

Эслатиб ўтамизки, 5-6 сентябрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифини амалга оширди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: