Тошкент ва Бухоро орасида қатновчи “Шарқий экспресс” ҳафтасига икки марта қатнайди

Дата: 13:50, 16-04-2015.

Тошкент. 16 апрел. ЎзТАГ – 17 апрелдан бошлаб Тошкент ва Бухоро орасида қатновчи “Шарқ” экспресс-поезди ҳафтасига икки марта кечки пайтларда қатнайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзжелдорпасс” компанияси маълумотларига кўра, 12/11 сонли поезд Тошкентдан жума ва якшанба кунлари 18.14да жўнаб, Бухородан айнан шу кунларда тошкент вақти билан соат 16.30да йўлга тушади.

Ҳозирда Тошкент ва Бухоро орасида қатновчи “Sharq” поезди фақат эрталабги рейсларни амалга оширади. У эрталаб соат 8.30да йўлга тушиб, 7 соат йўл юради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: