Тошкент ва Чимкент маъмуриятлари ҳамкорлик ҳақида меморандум имзоладилар

Дата: 14:09, 16-05-2017.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегациясининг Жанубий-Қозоғистон вилоятига сафари доирасида Чимкент ва Тошкент шаҳарлари ҳокимлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Меморандум Чимкентда Тошкент савдо уйи очилиши, шунингдек, Тошкент ва Чимкент шаҳарлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантиришни кўзда тутади”, - деб таъкидлашди пойтахт ҳокимияти матбуот хизматида.

Маданий дастур доирасида тошкентлик санъаткорлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди, ўзбек миллий таомлари фестивали уюштирилди. Ўзбекистон пойтахтининг энг яхши ошпазлари тадбир доирасида чимкентлик ва Жанубий-Қозоғистон вилоятиликларни ўзбек миллий таомлар билан меҳмон қилдилар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги келажакда ана шундай тадбирларни Алмата, Ўш ва Ашхобод шаҳарларида ҳам ўтказишни режалаштирмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: