Тошкент ва Дубай ўртасидаги авиарейслар 11 мартдан бошланади

Дата: 17:30, 29-01-2019.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Бирлашган Араб Амирликларининг Flydubai авиакомпанияси 11 мартдан бошлаб Тошкент ва Дубай ўртасида тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўяди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Авиакомпания матбуот хизмати маълумотига кўра, 2019 йилнинг 31 майидан рейслар ҳар куни амалга оширилади.

Emirates авиакомпанияси билан келишув доирасида янги йўналиш бўйича парвозлар Дубай аэропортининг 3 терминалидан Дубай ва Тошкент ўртасидаги парвозлар энг янги Boeing 737 MAX 8 самолётларида амалга оширилади.

Бизнес-класс тарифидаги парвоз қиймати 7500 дирҳамдан ($1785) бошланади (40 килограмм багаж, иссиқ овқат). Эконом-класс тарифи 1545 дирҳамдан ($420) бошланади (20 кг қўл юки ва иссиқ овқат).

Самолёт Дубай аэропортидан 21.20да учиб, Tashkent International Airportга 1.45 етиб келади, FZ 1942 рейси Тошкент аэропортидан 3.15да учиб, Dubai International Terminal 3га (DXB) 6.05да қўнади.

Эслатиб ўтамиз, Flydubai 2010 йилнинг ноябр ойидан бери Марказий Осиёга учиб келмоқда. Минтақадаги биринчи йўналиш Туркманистоннинг Ашхобод шаҳри бўлган. 2012 йил февралдан Бишкекка (Қирғизистон), 2013 йилнинг апрел ойидан бошлаб Душанбега (Тожикистон), 2014 йил сентябридан бошлаб Олмота ва Чимкентга, 2015 йил октябридан Остонага (Қозоғистон) рейслар амалга оширилган.

Сурат манбаи: https://fergana.agency

Янгилик билан ўртоқлашиш: