Тошкент ва Фарғона водийсида май ойининг охирида кутимаган об-ҳаво кузатилмоқда

Дата: 12:36, 30-05-2014.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Тошкент ва Фарғона водийсида май ойининг охирида кутимаган об-ҳаво кузатилмоқда, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с эсади, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 26-28° иссиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, бундан ҳам кучайиши кутилади. Ҳарорат кечаси 15-20° атрофида, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан 15-20 м/сгача чиқади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 15-30° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан бундан ҳам кучаяди. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 77-32° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақолдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан 15-20 м/сга чиқади. Ҳарорат кечаси 15-20 илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: