Тошкент ва Москва ўртасидаги янги мунтазам автобус йўналиши қатнови 19 декабрдан йўлга қўйилади

Дата: 13:34, 16-12-2019.

Тошкент. 16 декабрь. ЎзТАГ – Тошкент ва Москва ўртасидаги янги мунтазам автобус йўналиши қатнови 19 декабрдан йўлга қўйилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"19 декабрдан "Тошкент – Москва – Тошкент" мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади. Чипта нархи 900 минг сўмни ташкил этади", - дейилади Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, қатновлар Yutong автобусларида Uzautotrans Service компанияси томонидан амалга оширилади. Автобуслар "Тошкент" автостанциясидан чиқиб, Москвадаги "Новоясеневская" автостанциясига етиб боради.

Рейслар душанба ва пайшанба кунлари ҳафтасига икки марта амалга оширилади.

Сурат манбаи: mintrans.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: