Тошкент ва Новосибирск Иссиқкўлга тўғридан тўғри авиарейслар қўйишни режалаштирмоқда

Дата: 14:54, 10-05-2017.

Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Тошкент ва Новосибирск Иссиқкўлнинг “Тамчи” аэропортига тўғридан тўғри авиарейслар қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида КирТАГ мухбирига ҚР Фуқаролик авиацияси маъмурий ва ташувларни назорат қилиш бўлими бошлиғи Алимбай Абакиров маълум қилди.

“Ўзбекистон туристик агентликларидан бири Иссиқкўлнинг “Тамчи” аэропортига тўғридан тўғри авиарейслар қўйишни муҳокама қилмоқда. Етарлича сайёҳлар йиғилгач улар “Ўзбек Ҳаво Йўллари” миллий авиакомпаниясига мурожаат қилади. У эса, ўз навбатида бизга “Тамчи” аэропортига учиш учун расмий рухсат сўрайди. Шундан кейин чартер рейслар амалга оширилади. Лекин ҳали расмий мурожаат олганимиз йўқ”, - деди у.

Абакиров Новосибирск авиакомпанияси ҳам Новосибирск – Тамчи – Новосибирск рейсини очишга қизиқиш билдирганини тасдиқлади.

“Сибирь” авиакомпанияси вакиллари ёзги сайёҳлик мавсумида рейс очишдан  манфаатдор эканликлари ҳақида оғзаки хабар қилдилар. Улар олдин учишларни “Боинг”ларда амалга оширишмоқчи эди, лекин яқинда биз улар 78 кишилик самолётларни сотиб олганидан хабар топдик. Чунки “Тамчи”дан самолёт бўш қайтади. Аммо ҳали расмий мурожаат олганимиз йўқ”, - деб таъкидлади А.Абакиров.

Янгилик билан ўртоқлашиш: