Тошкент ва Париж ҳаво алоқаси тўғрисидаги келишув муддатини узайтирдилар

Дата: 11:31, 22-12-2015.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Парижда Ўзбекистон ва Франция авиация маъмуриятлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбек делегацияси таркибига Давлат авианазорати, Ташқи ишлар вазирлиги ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси вакиллари кирди.

“Музокаралар ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик руҳида ўтди. Унда Ўзбекистон Ҳукумати ва Француз Республикаси ўртасидаги ҳаво алоқаси тўғрисидаги Келишув лойиҳаси муҳокама қилинди. Музокаралар якунлари бўйича Келишув маъқулланди. Шунингдек, икки делегация ўртасида протокол ҳам имзоланди”, - деб таъкидлашди Давлат авианазорати матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: