Тошкент ва пойтахт вилоятида умумий қиймати 9,85 млрд сўмлик 8 давлат мулки объектлар савдога қўйилди

Дата: 17:44, 05-05-2015.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида бошланғич умумий қиймати 9,85 млрд сўмлик 8 давлат мулки объектлар савдога қўйилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Савдолар Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудий бўлими томонидан ташкил этилмоқда.

Энг йирик лотлар орасида майдони 1,52 минг кв. метр ва бошланғич қиймати 3,44 млрд сўм бўлган мактабгача таълим муассасасининг бино ва иншоотлари, шунингдек, 561 кв. метр қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар бор. Кейинги объектларнинг қиймати 3,34 млрд сўм.

Аукционда қатнашиш учун салоҳиятли инвесторлар танланган объект қийматининг 15% миқдорида гаров пулини савдо ташкилотчиси бўлган “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ ҳисобига ўтказиши зарур.

$1 = 2517,80 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: