Тошкент ва Самарқандда ҳарорат иссиқлиги рекорди янгиланди
Дата: 18:14, 30-06-2014.
Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Тошкент ва Самарқандда ҳарорат иссиқлиги рекорди янгиланди, деб хабар беради uz24.uz нашри.
“Ўзгидромет” томонидан икки асрдаги ўртача кунлик ҳарорат ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.
Ҳозирги пайтда Тошкентдаги 29-30 июн кунларидаги ўртача ҳаво ҳарорати 32,9° иссиққа тенг, бу эса кўп йиллик кузатишларда қайд этилганига қараганда деярли 5° кўпдир. Шу кунлари кузатилган максимал ҳарорат 1902 йили қайд этилган бўлиб, у 41° иссиқни ташкил этган. Минимал иссиқлик эса 113 йил олдин - 1901 йил 30 июнда кузатилган бўлиб, у 11,3° тенг бўлган. Ҳозирда эса бу кўрсаткич 24,4° иссиққача кўтарилди.
Самарқанд бўйича иқлим кузатишлари ҳам ҳарорат кўтарилганлигини кўрсатмоқда. Жорий йилнинг 29 июнида ҳавонинг ўртача кунлик ҳарорати 29,5° даража иссиқни ташкил этган. Бу узоқ йиллардага ўртача натижа билан солиштирилса, ундан 3° баланд. 30 июн куни Самарқанддаги минимал ҳарорат 1967 йилда қайд этилган бўлиб, у 10,9° тенг бўлган. Ҳозирда эса бу кўрсаткич 23,6° иссиққа етди.
Ушбу маълумотлар Ўзбекистонда ёз фаслидаги ўртача ўтган юз йилликдагига қараганда ошганлигини кўрсатмоқда.


