Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтган конгрессда Ўзбекистоннинг маданий меъросини ўрганиш ташаббуси ўртага ташланди

Дата: 18:31, 18-05-2017.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – 15-16 майда Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтган “Ўзбекистоннинг маданий меъроси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгрессида Ўзбекистоннинг маданий меъросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон илмий жамиятини тузиш ғояси очиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унда жаҳоннинг 40 мамлакатидан 370 иштирокчи қатнашди. Олимлар археология, нумизматика, тарих, амалий санъат соҳаларидаги энг янги ихтиролари билан ўртоқлашдилар.

Конгресс якунлари бўйича резолюция қабул қилиниб, уни Регистон майдонида ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи, ЮНЕСКОнинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон бўйича кластер бюроси директори К.Пиккат ўқиб эшиттирди.

Конгресс Регистонда нурли-мусиқали 3D-mapping томошаси билан якун топди.

Резолюцияда таъкидланишича, конгресс Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меъросига улкан қизиқиш мавжудлигини намоён қилди.

У шарқнинг бой меъросини ўрганиш ва оммалаштириш билан шуғулланувчи 30 ортиқ мамлакатларнинг олимларини бирлаштирди. Конгресс иши ўзбек ва хорижий ОАВ, хусусан, “Вести 24”, НТВ, “Культура”, “Мир”, ТРТ телеканаллари, Рейтер ТАСС, Синьхуа, Анадолу ва бошқа агентликлар томонидан кенг ёритилди.

Халқаро анжуманда Озарбайжон, Буюк Британия, Германия, Голландия, Туркия, Польша, Франция, Россия, АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон каби мамлакатлардан 5 академик, 36 фан доктори, 14 профессорлар маърузалар билан иштирок этди.

Конгресс ўн томдан иборат “Ўзбекистон маданий мероси” китоб-альбоми ва хужжатли фильмларнинг чиқарилишига бағишланди. Уларнинг бари Ўзбекистон халқлари тарихи ва маданияти коллекцияларига бағишланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: