Тошкент ва Самарқандда маиший чиқиндиларни йиғиш тизимини яхшилаш бўйича икки лойиҳа амалга оширилади

Дата: 17:17, 09-01-2015.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати республиканинг йирик шаҳарлари - Т ошкент ва Самарқандда маиший чиқиндиларни йиғиш тизимини яхшилаш бўйича икки лойиҳани амалга оширади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хусусан, Тошкент чиқиндиларини қайта ишлаш инфраструктурасини модернизация қилиш бўйича Осиё тараққиёт банки маблағларини жалб этган ҳолда инвестицион лойиҳани амалга ошириш бошланди. Шунингдек, Француз тараққиёт агентлиги кредити ҳисобига Самарқандни санитар тозалаш тизимини ривожлантириш режалаштирлмоқда. Ҳозирда томонлар лойиҳаларнинг асосий кўрсаткичларини муҳокама қилмоқдалар”, – деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматида.

Кўрсатилган лойиҳаларни амалга ошириш чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиб кетиш тизимининг тўлиқ циклини яратишга имкон беради. Бу жараён чиқиндилар пайдо бўлишидан тортиб, кўмилишгача бўлган барча босқичларни ичига олади.

Бундан ташқари, чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш йўлга қўйилиб, замонавий чиқинди йиғувчи машиналар сотиб олинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: