Тошкент ва Шанхай ҳайвонот боғлари ҳайвонлар алмашиш бўйича шартнома имзолади
Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – Тошкент ва Шанхай ҳайвонот боғлари ҳайвонлар алмашиш бўйича шартнома имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тошкент ҳайвонот боғи сайтига асосланган ҳолда.
Шартнома Шанхай ҳайвонот боғи делегациясининг 2017 йил январда Тошкент ҳайвонот боғига жавоб ташрифи доирасида амалга оширилди.
“Делегация ташрифи доирасида ўзаро ҳамкорлик ва ҳайвонлар билан алмашинишга доир шартномалар имзоланди”, - дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, 2015 йилда “Тошкент ва Шанхай шаҳар ҳайвонот боғлари ўртасидаги ҳамкорлик келишуви”ни имзолаган эдилар. Хужжатга мувофиқ муассасалар тажриба ва бошқалар билан алмашинишлари мумкин.