Тошкент ва Урганчда VI Иқтисодчилар Форуми бўлиб ўтади

Дата: 22:54, 03-09-2014.

Тошкент. 3 сентябр. ЎзТАГ – 12 ноябрда Тошкентда ва 14 ноябрда Урганч шаҳрида икки босқичда VI Ўзбекистон иқтисодчилари Форуми бўлиб ўтади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот форум ташкилотчиларидан бири бўлган Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти сайтида жойлаштирилган.

Форумни ташкил этишда институт билан бирга БМТТДнинг “Миллий ва маҳаллий даражаларда иқтисодий прогнозлаштириш ва режалаштириш салоҳиятини ошириш” лойиҳаси, Хоразм вилояти ҳокимияти ва Герман Халқаро ҳамкорлик жамияти ҳам иштирок этмоқда.

Айни пайтда тадбирларнинг асосий қисми Тошкентда бўлиб ўтади. Урганчда эса “Ҳудудларнинг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиялари” секциясининг йиғилиши ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: