Тошкент ва Ўзбекистоннинг баъзи шаҳарларида зилзила сезилди

Дата: 11:47, 05-05-2017.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – Соат 10.11да Тошкент ва Ўзбекистоннинг баъзи шаҳарларида зилзила сезилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларга кўра, зилзила ўчоғи Тожикистон ҳудудида, Фарғонадан 107 км олисда бўлган. Унинг кучи 5,9 баллни ташкил қилган.

UZ24 нашрига “Тошкент” сейсмостанциясидан маълум қилишларича, пойтахт ва Фарғона водийси шаҳарларида ер ости силкинишларининг кучи 3 балл атрофидани ташкил қилган.

Эслатиб ўтамизки, бу Ўзбекистонда кейинги икки кун ичида содир бўлган учинчи зилзиладир. 3 майда мамлакатнинг қатор вилоятларида 3 баллдан 4,5 баллгача бўлган зилзилалар қайд этилган эди. 4 майда яна 2 баллик ер ости силкиниши бўлиб ўтган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: