Тошкент вилояти ҳокими Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди

Дата: 13:54, 23-01-2017.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Тошкент вилоятида бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.

“Жорий йилнинг 21 январ куни Чирчиқ шаҳридаги “Кимё­гарлар” маданият саро­йида Халқ депутатлари Тошкент вилоя­ти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди”, - дейилади МСК матбуот хизмати хабарида.

Маълум қилинишича, қўшма мажлисда вилоят давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган. Тадбирни Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов очди.

“Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Тошкент вилояти ҳокими, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси Шукурулло Бобоев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди”, - деб таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: