Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи тайинланди

Дата: 15:43, 15-08-2016.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – Исломжон Жасурович Эргашхўжаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар қилинади Ўзбекистон ҳукумати порталида.

“Ўзбекистон Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда Ўзбекистон Президентининг 12 августдаги 4819-сонли фармонига мувофиқ Исломжон Эргашхўжаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди», - дейилади душанба куни эълон қилинган хабарда.

И. Эргашхўжаев 2016 йилнинг мартидан бошлаб вилоят ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқ-тарғибот, ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

Янги лавозимда И. Эргашхўжаев феврал ойидан бошлаб Тошкент вилояти ҳокими бўлиб ишлаган Содиқ Абдуллаев ўрнига келди.

Sputnik Ўзбекистон маълумотларига кўра, Абдуллаев Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани ҳокими вазифасига ўтказилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: