Тошкент вилояти, Самарқанд ва Фарғонада Ўзбекистон аҳолисининг учдан бири яшайди

Дата: 20:31, 26-11-2015.

Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – Тошкент вилояти, Самарқанд ва Фарғонада Ўзбекистон аҳолисининг деярли учдан бири, 31 млн 22,5 минг кишидан 9 млн 718 минги яшайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда.

Юқоридагилардан ташқари, мамлакатнинг энг аҳоли зич вилоятлари сирасига Андижон (2 млн 857,3 минг киши), Наманган (2 млн 554,2 минг киши), Сурхандарё (2 млн 358,3 минг киши) ва Тошкент шаҳри (2 млн 371,3 минг киши) киради.

Ўз навбатида, энг аҳоли сийрак яшовчи ҳудудларга Жиззах (1 млн 250,1 минг киши), Навоий (913,2 минг киши) ва Сирдарё (777,1 минг киши) вилояти киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: